“Instagram қотили” полиция билан отишма пайтида ҳалок бўлди (видео)

Олам

Mексикалик гиёҳванд картель аъзоси, “Instagram қотили” Ла Катрина сифатида танилган Mария Гуадалупе Лопез полиция билан отишма вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда. 

Полиция ходими томонидан суратга олинган видеода бўйинидан яраланган ва деворга суянган қиз тасвирланган. Унинг олдига қўриқчиси келиб, тинчланишни ва вертолёт келишини кутишини сўрайди. Хавфсизлик кучлари томонидан суратга олинган яна бир видеода Лопезни шифохонага ётқизиш учун вертолётга қандай олиб кирилгани кўрсатилган. Хабар қилинишича, у даволанаётган пайтида шифохонада вафот этган.

Ҳарбий операция давомида Лопез гуруҳининг еттита аъзоси ҳибсга олинган. 

Mарҳум 21 ёшли қиз CJNG гиёҳванд картелининг етакчиларидан бири эди. Aйтилишича, у ўтган йилнинг октябрь ойида 13 нафар полиция ходимини ўлдирган.

Бундан ташқари, у Instagram’да таниқли бўлиб, у ўз блогида қуролларнинг расмларини жойлаштириб борган.


Мақола муаллифи

Теглар

Instagram қотили Mексика

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар