Маҳкумларнинг пенсияси уларнинг шахсий ҳисобварақларига тушади

Жамият

−

image

Кеча, 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш, тиклаш, пенсиянинг бир туридан бошқа турига  ўтказиш) тўғрисидаги ариза бевосита манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Бунда, мазкур шахсларга пенсия тўлови Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан манзил-колония маъмурияти орқали маҳкумларнинг шахсий ҳисобварақларига нақд пулсиз ўтказиб берилади.

Илгари низомда ушбу қоидалар акс этмаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг