Энг яхши фильм, актёр, режиссёр... “Олтин Ҳумо” киномукофоти тақдирлаш маросими ўтказилди

Маданият-санъат

image

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Илҳақ” кинокартинаси “Йилнинг энг яхши фильми”, деб топилди.

Бу ҳақда кеча, 22 декабрь куни “Киночилар уйи”да бўлиб ўтган "Олин Ҳумо" миллий  кинотақдимот маросимида  маълум қилинди.

Тақдимотга таклиф этилган киноюлдузлар алвон йўлакдан ўтиб, “Киночилар уйи”га киришди. Тадбир аввалида, ўзбек кино архивидаги энг сара фильмлар ва шу вақтгача кино соҳасида амалга оширилган ишлар акс этган махсус видеоролик тақдим этилди.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Киноматография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов сўзга чиқиб, тақдимотни очиб беришди.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов ўз нутқи давомида ўтган йили тақдирлаш маросими пандемия сабаб ўтказилмаганини айтиб ўтди.

“Бу тақдимот иккинчи маротаба ўтказиляпти. Ўтган йили пандемия сабабли ўтказа олмаган эдик.  Бу йил кўриб турганингиздек саройда бўлиб ўтмоқда. Президентимиз қарори билан бу маскан “Киночилар уйи”, деб аталди. Бу ҳам киночиларга қаратилган катта эътибордир. 

Бундан ташқари, “Қуруқ соврин берасизлар, қуруқ соврин ҳеч нарса бўлмайди”, деган гаплар қулоққа чалинган эди. Энди бу йил фахр билан “Ҳар битта совриннинг тагида 10 млн сўмдан пул мукофоти бор”, деб айта оламиз.  Азиз Абдуҳакимов билан шу масалада гаплашдик. Худо хоҳласа, яқин 5 йилда,  бу пул мукофотини 100 млн сўмга чиқариш ниятимиз бор”, деди Матчонов.

Тадбир давомида вафот этган киноюлдузлар ёдга олиниб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

“Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти қуйидаги номинациялар бўйича ўз эгаларига топширилди:

Энг яхши ҳужжатли фильм: “Халқ жасорати”, режиссёр Али Ҳамроев;
Энг яхши анимацион фильм: “Автосаргузаштлар 4”, режиссёр Абдулатиф Ҳайдаров;
Энг яхши компьютер графикаси: “Ибрат” фильми учун Дилшод Латифхўжаев;
Энг яхши кино бастакори: “Рангсиз тушлар” фильми учун Убайдулла Каримов;
Энг яхши монтаж иши: “Тенгиз” фильми учун Хуршид Алихўжаев;
Энг яхши грим рассоми: “Илҳақ” фильми учун Зилола Собирова;
Энг яхши либос бўйича рассом иши: “Илҳақ” фильми Зуҳра Ғаниева;
Энг яхши рассом иши: “Қўқон шамоли” фильми учун Исобек Эгамбердиев;
Энг яхши овоз режиссёри: “Илҳақ” фильми учун Анвар Файзуллаев;
Энг яхши сценарий: “Рангсиз тушлар” фильми учун Умид Ҳамдамов;
Энг яхши операторлик иши: “Илҳақ” фильми учун Жаҳонгир Ибрагимов;
Энг яхши режиссёрлик иши: “Рангсиз тушлар” фильми учун Аюб Шаҳобиддиннов;
Энг яхши аёл роли: “Илҳақ” фильми учун Дилором Каримова;
Энг яхши эркак роли: “Ибрат” фильми учун Карим Мирҳодиев;

Томошабин меҳрини қозонган фильм “Қор ёғмоқда, оппоқ қор”, режиссёр Рихсивой Муҳаммаджонов;
Йилнинг энг яхши фильми “Илҳақ” фильми учун режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин ҳумо кинотақдимот 2021

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг