Эндиликда сунъий интеллект ҳакамларни ишини баҳолайди

Спорт

image

Ла Лига президенти Хавьер Тебас келаси мавсумдан бошлаб Испания футболида ҳакамлар фаолиятини баҳолаш учун сунъий интеллект жорий этилишини эълон қилди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди. 

“Биз ҳакамлик тизимига сунъий интеллектни жорий этишни режалаштирмоқдамиз. Иккита асосий йўналиш амалга оширилади.
Биринчиси — ҳакамлар фаолиятини баҳолаш. Ҳар бир ўйиндан кейин Ҳакамлар техник қўмитаси (HTQ) ҳакамликнинг турли жиҳатларини баҳолаш учун кузатувчилардан фойдаланади. Бу 30 та турдаги мезонни ўз ичига олади. Ҳозирда бу жараён инсонлар томонидан амалга оширилади: 20 нафар ҳакам учун 30 нафар кузатувчи ишлайди.

Сунъий интеллект ёрдамида камида 40 фоиз объектив қарор қабул қилишни таъминлайдиган тизим яратмоқдамиз. Барча ўйинлар асосида алгоритмлар ишлаб чиқилади. Сунъий интеллект барча ҳолатларни таҳлил қилиб, ҳакам қаерда ҳақ ёки ноҳақ бўлганини кўрсатади. Биз жараённи янада объектив қиляпмиз.   Бу ўйинларга ҳакам тайинлаш жараёнига ҳам таъсир қилади. Сунъий интеллект ёрдамида қўмитага ҳар бир ўйин учун уч нафар ҳакам номзоди тақдим этилади. Мен инсон ақлига ишонаман, аммо сунъий интеллект ёрдам бериши керак бўлган соҳалар бор”, деди Тебас. 

Манбага кўра, сунъий интеллект ҳар бир ўйин учун муайян параметрлар асосида икки ёки уч нафар ҳакамни тавсия қилади. Шундан сўнг, якуний қарор инсон томонидан қабул қилинади.

Шу билан бирга, сунъий интеллект ўйинларга ҳакамларни мустақил равишда тайинламайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ла Лига Хавьер Тебас ҳакамлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг