Энди ўзбекистонликлар 7 авлодини билиши мумкин бўлади
Жамият
−
21 Ноябрь 48709 2 дақиқа
Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизимини йўлга қўйиш таклиф қилинди. Бундай ташаббус бугун, 21 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев интеллектуал мулк, архив иши ва юридик таълим соҳаларини ислоҳ қилишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишаётганида илгари сурилди.
Қайд этилишича, янги хизмат фойдаланувчиларга ўз шажарасини яратиш, туғилиш, никоҳ ва ўлим ҳақидаги маълумотларни, генетик маълумотлар асосида узоқ қариндошларини излаш имконини яратади.
Архив ишини модернизация қилиш масалалари муҳокама қилинар экан, бугунги кунда мамлакатдаги архивларда 16 миллионта ҳужжат тўплами, шу жумладан, 1,3 миллионта алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатлар сақланаётгани қайд этилди. Бухоро амири қушбегиси маҳкамаси ва Хива хонлиги девонхонаси ҳужжатлари UNESCO'нинг “Жаҳон хотираси” рўйхатига киритилган.

Шу билан бирга, ҳужжатларни рақамлаштириш суръати йилига атиги 2 фоизни ташкил қилмоқда. 2030 йилга қадар архив фондининг рақамлашув даражасини 60 фоизга етказиш, алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатларни тўлиқ рақамлаштириш зарурлиги қайд этилди.
Бунинг учун соҳадаги ахборот тизимларини Ягона миллий архив ахборот тизимига бирлаштириш, ҳужжатларни радиочастотали идентификация (RFID) технологияси орқали ҳисобга олиш ва онлайн кузатиш тизимини жорий этиш, ҳужжатларни таснифлаш ва таниш жараёнига сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш режалаштирилган. Туман (шаҳар) архивларининг вазифалари ҳудудий архив бошқармаларига ўтказилади.
Президент Мирзиёев тақдим этилган янгиланишларни тизимли жорий этиб, муҳокама қилинган соҳаларда самарадорликни, аҳоли ва тадбиркорлар учун қулайликларни янада ошириш зарурлигини таъкидлади.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь