Энди тўйларда дастурхонга McDonald's тортилади
Бу қизиқ
−
05 Июль 2023
16619Дунёнинг йирик озиқ-овқат тармоғларидан бири McDonald's ўзининг менюсига тарихий ўзгартириш киритди. Энди у ўз харидорларига тўй дастурхони учун 100 кишилик сетни таклиф этмоқда. Бу ҳақда “The Sun” нашри маълум қилди.
Сет товуқ гўштидан тайёрланган 100 та бургер ва 100 та наггет (товуқ филесидан егулик)ни ўз ичига олади. Ушбу сет буюртмачиларга “Тўй лаҳзаларини унутилмас қилинг!” деган тилак билан бирга юборилади. Унинг умумий нархи эса 185 фунт стерлинг (233 АҚШ доллари)ни ташкил этади.
McDonald's янги сет келин ва куёв ҳаётидаги энг муҳим кунларидан бирини нишонлашда ёрдам беришига умид қилмоқда.
Ҳозирда бу амалиёт Индонезиянинг Жакарта шаҳрида синов тариқасида йўлга қўйилган ва агар муваффақиятли бўлса, дунё бўйлаб кенгайтирилиши режалаштирилган.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси