Энди тақиқловчи йўл белгисини ўрнатишдан олдин одамлар огоҳлантирилади
Жамият
−
08 Июнь 2023
4956Адлия вазирлиги томонидан йўл белгиларини ўрнатиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида маълум қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунига йўл ҳаракатини тартибга солишнинг шаффофлиги ва очиқлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунга кўра, қуйидаги тартиблар белгиланмоқда:
тақиқловчи йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинишидан камида 20 кун олдин жамоатчилик хабардор қилинади;
йўл белгилари реестри шакллантирилади ҳамда реестрга киритилмаган тақиқловчи йўл белгилари ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди;
йўл белгиларининг дислокацияси онлайн тарзда эълон қилиб борилади;
тақиқловчи йўл белгилари фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида ўрнатилади.
Шунингдек, қонун лойиҳаси муҳокамасида фуқаролар ҳам иштирок этиши мумкинлиги айтиб ўтилган.
LiveБарчаси