Энди Муродовга тегишли лигани катта масштабда кўриш мумкин

Спорт

image

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродовга тегишли бўлган “Мурадов профессионал лигаси” UFC Fight Pass билан шартнома имзолади. 

Шундай қилиб, MPL Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида UFC Fight Pass билан шартнома имзолаган илк промоушенга айланди. Янги йилдан бошлаб MPL турнирлари машҳур платформада трансляция қилинади. Шунингдек, юртимизда бўлиб ўтадиган MPL жангларини ҳам бутун дунё томоша қилиш имкониятига эга бўлади.

UFC Fight Pass платформаси MPLнинг қайси турнирини трансляция қилиши ҳозирча номаълум. 

Маълумот учун, MPL баҳслари шу вақтга қадар фақатгина Ўзбекистонда ўтказилган. Аввалроқ Муродов тез орада MPL жанглари хориж мамлакатларида ҳам ўтказилишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

372

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг