Энди автобусга йўл ҳақини тўлагандан сўнг чиқилади
Жамият
−
20 Май 2022 12920 1 дақиқа
Тошкентда энди автобусга олд эшикдан йўл ҳақи учун тўловни амалга оширгандан сўнг чиқилади. Тушиш эса орқа эшикдан бўлади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Эндиликда автобус (электробус) салонига унинг олд эшигидан ҳайдовчининг ёнида ўрнатилган махсус валидатор ва қурилма орқали йўл ҳақи учун тўловни амалга оширгандан сўнг киришингизни ҳамда автобус (электробус) дан тушаётганингизда орқа эшиклардан фойдаланишингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мазкур қоидалар йўловчиларга қулайлик яратиш ва транспорт маданиятини шакллантириш мақсадида жорий этилмоқда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь