Энди 3-курс талабалари ҳам мактабларда дарс беришлари мумкин
Жамият
−
19 Октябрь 2021
9606Эндиликда педагогика йўналишларида таълим олаётган 3-курс талабалари ҳам мактабларда дарс беришлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 15 октябрида қабул қилинган “Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтирилган.
Қарорга кўра, педагогика йўналишларида кундузги кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида таҳсил олаётган талабаларга мактабларда дарс бериш ҳуқуқи берилди.
Таъкидлаш керакки, аввалги тартибга биноан талабалар 4-курсдан бошлаб, мактабларда дарс беришлари мумкин эди.
Шунингдек, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига кўра, мутахассис тоифасидаги педагоглар 1,5 йилда олий тоифага эришишлари мумкин.
LiveБарчаси