Эмланган талабаларга контракт тўлашда чегирма берилади
Жамият
−
04 Июль 2021
6930Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш гуруҳларига талабалар ҳам киритилди, эмланган талабаларга тўлов-контрактда чегирмалар берлиади. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистондаги мавжуд эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда масъул ташкилотларнинг таклифларига биноан, бугунги кунга қадар Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан умумий эмлаш ишларига жалб этилган аҳоли гуруҳлари қатори кенгайтирилди.
Унга кўра:
- 18 ёшдан катта бўлган Самарканд ва Тошкент вилояти аҳолисини, шунингдек, имкониятдан келиб чиқиб, бошқа ҳудудлардаги 18 ёшдан катта аҳоли қатламини ўзлари бириктирилган бирламчи тиббий-санитария муассасаларида ихтиёрий равишда эмлаш белгиланди;
- Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган барча давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 18 ёшдан катта бўлган, бугунги кунда бакалавриатура, магистратура, клиник ординатура босқичларида таҳсил олаётган талабаларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда оммавий эмлаш белгиланди.
Яна бир янгилик: коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган тўлов контракт асосида ўқийдиган талабаларга ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, 2021/2022 ўқув йили учун базавий тўлов контарктига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь