“Эль-класико”да ишқибозлар Мессини эслади (видео)
Спорт
−
06 Апрель 2023 3940 1 дақиқа
“Барселона” мухлислари “Реал”га қарши Испания кубоги ярим финал жавоб ўйинида ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси номини айтиб ҳайқирди.
Учрашувни томоша қилиш учун стадионга 94 мингдан ортиқ киши йиғилди. Баҳс Мадрид клубининг 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 10-дақиқасида бутун стадион аргентиналик футболчи номини тилга олди.
Маълумки, Месси ПСЖ билан янги шартнома тузишдан бош тортди ва у мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин. Қайд этилишича, "Барселона" шу ҳафтада аргентиналик ҳужумчи билан музокараларни бошлайди.
Испания клуби аллақачон йирик ҳомийлар билан шартномалар устида ишламоқда, бу эса Мессининг қайтишини молиявий жиҳатдан амалга оширишга ёрдам беради.
Месси жорий мавсумда ПСЖ сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва худди шунча голли узатмага муаллифлик қилди.
Live
Барчаси