Ёқилғи-энергия маҳсулотлари нархининг ўсгани инфляцион кутилмаларни оширди – МБ
Жамият
−
09 Декабрь 2021
4707Ўзбекистонда ёқилғи-энергия маҳсулотлари нархларининг охирги уч ойда сезиларли ўсгани транспорт, йўловчи ташиш, етказиб бериш ва логистика хизматлари нархларининг ҳам ошишига олиб келди. Бу ҳақда бугун, 9 декабрь куни Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани белгилаш бўйича ўтказилган йиғилишида таъкидланди.
Қайд этилишича, ёқилғи-энергия маҳсулотлари нархларининг ўсгани, ўз навбатида, аҳолининг инфляцион кутилмалари учун ҳам асосий оширувчи аҳамият касб этади. Келгусида инфляцион хатарларни пасайтириш масаласи, биринчи навбатда, ушбу маҳсулотлар нархлари ошишини олдини олиш вазифасини кун тартибига чиқармоқда.
Респондентлар инфляцион кутилмаларнинг асосий омиллари сифатида ёқилғи маҳсулотлари ва транспорт харажатларининг қимматлашиши, пандемия билан боғлиқ ноаниқликларнинг ишлаб чиқариш ҳамда маҳсулот етказиб беришга (импорт) таъсирини келтиришган.
Шунингдек, дастлаб аксарият марказий банклар томонидан озиқ-овқат ва энергия ресурслари нархлари билан боғлиқ инфляцион жараёнлар вақтинчалик аҳамият касб этиши эътироф этилган бўлса, эндиликда инфляцион хатарларнинг узоқроқ муддат сақланиб қолиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь