Эден Азар “Челси”нинг энг яхши йил футболчиси бўлди
Спорт
−
11 Май 2019
2784Белгиялик ярим ҳимоячи Эден Азар “Челси”нинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси деган номга сазовор бўлди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилган. Энг яхши ёш футболчи эса ярим ҳимоячи Каллум Хадсон-Одои бўлди.
Маълумот учун, “Челси” ярим ҳимоячиси Эден Азар клуб таркибида чемпионат доирасида бугунга қадар 36 бор майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 16 маротаба тўп киритган. Айнан унинг сермаҳсуллиги сабаб клуб Англия чемпионатининг сўнгги турларида муҳим бўлган очколарни қўлга киритиб, 3-ўринга кўтарилиб олди.
Эден Азар УЕФА Европа лигаси доирасида ўтган барча ўйинларида “Челси”нинг ғалабасига муҳим ҳисса қўшган. Яна бир ярим ҳимоячи Каллум Хадсон-Одои ёш бўлишига қарамай, рақиблари дарвозасига тўртта тўпни жойлаб қўйган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь