Андижонда АГҚШдаги портлаш тафсилотлари маълум қилинди

Жамият

image

Аввалроқ, Андижон вилояти Хўжаобод туманида автомобилларга газ қуйиш шаҳобчасида Nexia русумли автомашинасида портлаш юз берганини маълум қилгандик.

Тергов департаменти мазкур портлаш тафсилотларини маълум қилди. Портлаш натижасида шаҳобча ишчиси А.К. жароҳатланган бўлиб унга тиббий ёрдам кўрсатилган, бошқа ҳеч ким жароҳатланмаган. Шунингдек, портлашда 6 та автомашина турли даражада шикастланган.

Текширув жараёнида аниқланишича, газ қуяётган ушбу автомашинага ўрнатилган 100 литр ҳажмдаги 2012 йилда ишлаб чиқарилган газ балонда портлаш юзага келган. Шунингдек, газ ускунаси автомашинага 2018 йилда ўрнатилган, қолаверса унинг серия рақамлари газ ускунасини қайд этиш ҳужжатларига мос келмаслиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон портлаш

Баҳолаганлар

288

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг