Беларусда россиялик жангчилар қўлга олинди. Лукашенко хавотирда
Олам
−
30 Июль 2020
16138Кеча, 29 июль куни Беларусда Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясининг 33 нафар жангчиси қўлга олинди. Бу ҳақда “Белта” давлат ахборот агентлиги хабар тарқатди.
Беларс ҳуқуқ-тартибот органлари сайлов вақтида 200 дан ортиқ “вагнерчилар” мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш учун келганини ўрганган.
Улар Минскка 25 июлда келган. Икки кун меҳмонхонада туриб, кейин шаҳар четидаги санаторийга жойлашган. Ўша ерда Давлат хавфсизлиги қўмитаси ва Минск ОМОН бўлинмаси уларнинг 32 нафарини қўлга олган. 33-жангчи Беларусь жанубида ушланган.
Нашр қўлга олинган россияликларнинг исми, туғилган йилини эълон қилган. Баъзи исмлар “Вагнер” ХҲКнинг ОАВда эълон қилинган рўйхатларида келтирилган.
Беларус ДХҚ раҳбари Валерий Вакулчик қўлга олинганлар “вагнерчилар” эканини тасдиқлаган.
РФнинг Минскдаги элчихонасига Беларус ТИВнинг консуллик бўлимидан 32 нафар россиялик қўлга олингани ҳақида огоҳлантириш келган.
Беларусь Президенти Александр Лукашенко эса зудлик билан Хавфсизлик кенгашини тўплади. У йиғилишда қўлга олинган россияликлар масаласини муҳокама қилди. ДХҚ раҳбарига ҳолатни батафсил ўрганишни топширди.
LiveБарчаси