Дунёга машҳур компаниялар Лондон билан хайрлашмоқда. Сабаб...

Олам

image

Brexit туфайли Лондондан Амстердамга 100 дан ортиқ йирик трансмиллий компания кўчиб ўтди, яна 300 таси Нидерландия ҳукумати билан музокаралар олиб бормоқда.

Маълумот ўрнида, Буюк Британия 31 январь куни Европа Иттифоқидан чиқиб кетди. Жорий йилнинг охирига қадар ўтиш даври давом этади. Бу даврда томонлар келажакдаги муносабатларнинг моделини келишиб олишга ҳаракат қилади. Айни пайтда, иккала томоннинг баёнотларига кўра, музокараларда алоҳида ютуқларга эришилмаган.

"Нидерландия – бу умумий Европа штаб-квартираси ва трансмиллий корпорацияларнинг ишлаб чиқариш майдонидир. Brexit фактори туфайли бу тенденция бир неча бор кучайиб кетди. Кўплаб глобал трансмиллий корпорациялар аллақачон Лондондан Амстердамга кўчиб ўтди. Бундай компаниялар сони 100 дан ошди ва ҳозирда 300 дан ошиқ музокара олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Ўз штаб-квартираларини Лондондан Амстердамга кўчирган компаниялар сирасига Sony, Panasonic, Discovery, Mitsubishi, Hitachi, Canon кабиларни киритиш мумкин.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ушбу босқичда Амстердам Япония компаниялари учун марказга айланмоқда.

Шу билан бирга, Brexit туфайли Нидерландия зарар кўрмоқда. Чунки Британия билан ташқи иқтисодий алоқалар мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 7 фоизини ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Лондон

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг