Дунёдаги энг узун тилли ит Гиннесс рекордлари китобига киритилди
Бу қизиқ
−
07 Июнь 2023 8510 1 дақиқа
АҚШнинг Луизиана штатида яшовчи ит дунёда энг узун тилга эга деб топилиб, Гиннесс рекордлари китобига киритилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Қайд этилишича, Зоей лақабли урғочи итнинг тили 12,7 сантиметрни ташкил этади. Эгаларининг сўзларига кўра, улар Зоейни 6 ойлигида асраб олган ва итнинг тили танаси билан солиштирганда ноанъанавий тарзда узунлигини пайқаган. Уч ёшли итнинг тили ўлчаб кўрилгач, рекорд даражада узун экани маълум бўлган.
Бу бўйича Зоейдан аввалги рекорд АҚШнинг Аризона штатидаги инглиз Сеттери зотидан Бисби лақабли итга тегишли бўлган. Унинг тили 9,49 сантиметр узунликка эга эди.
Шунингдек, мутлақ рекордчи Сент-Бернард зотли Мочи лақабли итнинг тили 18,58 сантиметр бўлган. Мочи беш йил давомида бу бўйича тенгсиз бўлиб келган ва 2021 йилнинг ноябрида вафот этган.
Live
Барчаси