Дунёдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёл учрашди (видео)

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни дунёнинг айни пайтдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллари учрашди. Бу ҳақда Гиннеснинг рекордлар китоби расмий сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, дунёнинг айни пайтдаги энг баланд бўйли аёли Румейса Гелги (бўйи 215,16 см) ва энг паст бўйли Йоти Амгэ (бўйи 62,8 см) Лондонда жойлашган Savoy меҳмонхонасида учрашган. Икки аёл ўртасидаги бўй фарқи 152,36 см бўлишига қарамай, улар бир-бири билан яхши чиқишган.

“Бизда умумий жиҳатлар бор. Иккимиз ҳам бўянишни, ўзимизга қарашни, заргарлик буюмларини ва тирноқларимизни парвариш қилишни яхши кўрамиз. Бўй фарқимиз туфайли кўз алоқаси бироз қийин бўлди, лекин бу жуда ажойиб эди”, дейди Гелги.

Шунингдек, Амгэ ҳам Гелги билан учрашганидан жуда хурсанд бўлганини таъкидлаган.

Маълумот учун, туркиялик веб-дизайнер Румейса Гелги 2021 йилда дунёдаги энг баланд аёл сифатида қайд этилган. Унинг бўйининг баландлиги жуда кам учрайдиган уивер синдроми билан боғлиқ. Маълумотларга кўра, Гелги дунёда ушбу синдром билан ташхис қўйилган 27 қиздан бири. 27 ёшли Гелги аёллар орасида дунёдаги энг катта қўллар (24,93 см), энг узун бел (59,90 см) ва энг узун қулоқлар (ўртача ўлчами 9,58 см) рекордларига ҳам эгалик қилади.

Шунингдек, ҳиндистонлик актриса ва медиа юлдузи Йоти Амгэ эса ахондроплазия номли суяк ўсиши бузилиши касаллиги билан туғилган. У “Америка даҳшат ҳикояси: Ғалати шоу” сериалида роль ижро этган ва тарихдаги энг паст бўйли актриса сифатида тан олинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида энг паст бўйли аёл АҚШнинг Калифорния штатида дунёдаги энг баланд бўйли эркак билан  учрашган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

энг баланд бўйли энг паст бўйли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар