Дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи 76 фоизга камайди – ЖССТ

Саломатлик

image
0:00
0:00
download

Жорий йил 30 январдан 26 февралгача бўлган даврда дунё бўйича 5 миллионга яқин киши СOVID-19 инфекциясини юқтирган. Уларнинг 39 минг нафардан ортиғи касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Шунга қарамай, статистик таҳлиллар ўтган тўрт ҳафта ичида хасталикка чалиниш кўрсаткичлари ундан аввалги 28 кунга нисбатан 66 фоиз, ўлим ҳолатлари эса 76 фоизга камайганини тасдиқлайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига таяниб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Умуман, ЖССТ таҳлилларига кўра, пандемия бошланганидан буён Ер юзида 759 миллионга яқин кишига коронавирус ташхиси қўйилиб, беморлардан 685 минг нафардан зиёди вафот этган.

Экспертлар хулосасига кўра, кейинги икки ойда пандемия чекинмоқда. Аммо хасталикни тўлиқ жиловлаш учун сайёрамиз аҳолисининг катта қисми тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вакили одамлар ўртасида тарқалиб кетиш эҳтимоли бўлгани учун дунёни парранда гриппи пандемияси хавфидан огоҳлантирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг