Дунёда 1 миллиарддан ортиқ ёшлар эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфи остида
Бу қизиқ
−
02 Март 2020
9805Ҳозирги кунда дунёда 1 миллиарддан ортиқ ёшлар эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфи остида. Бу ҳақда Бутун жаҳон эшитиш куни муносабати билан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди.
"Маданий-кўнгилочар ва спорт иншоотларида, масалан, тунги клублар, дискотекалар, барлар, кинотеатрлар, концерт заллари, стадионлар ва ҳатто фитнесс марказларида қўйилган баланд мусиқалар шифокорларда тобора кўпроқ ташвиш уйғотмоқда. Баланд овоздаги товушларни мунтазам равишда тинглаш эшитиш қобилиятининг йўқолишига жиддий таҳдид солади. Ҳисоб-китобларига кўра, дунёда 1,1 миллиард ёшлар эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфи остида турибди", дейилади баёнотда.
Хозирги кунда ЖССТ маълумотларига кўра, 466 миллион киши карлик ва эшитиш қобилиятининг бузилишидан азият чекмоқда, улардан 40 миллионга яқини болалар ҳисобланади. Прогнозларга кўра, 2050 йилга келиб эшитиш қобилияти паст одамлар сони 900 миллионга етади.
"Карлик ва эшитиш қобилиятини йўқотишнинг асосий сабаблари, биринчи навбатда, шовқин ҳисобланади. Кейинги ўринларда генетик касалликлар, сурункали қулоқ инфекциялари ва бошқа қатор касалликлар: қизилча, қизамиқ, тепки, мененгит, шунингдек, баъзи дориларнинг ножўя таъсири ҳамда зарарли атроф-муҳит омиллар туради", дея қўшимча қилган ЖССТ ўз баёнотида.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси