Дубляж устаси Санжар Саъдуллаев вафот этди
Маданият-санъат
−
04 Декабрь 2021 28461 1 дақиқа
Бугун, 4 декабрь куни ўзбек дубляж санъати оғир жудолликка учради. Таниқли дубляж актёри Санжар Саъдуллаев 67 ёшида вафот этди.
Санжар Саъдуллаев 1954 йил 10 июль куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Тошкент Давлат театр ва санъат институтининг драма ва кино бўлимини тугатган.
У ижодий фаолияти давомида юзлаб кино, ҳужжатли фильм ва сериалларга овоз берган.
QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг яқинлари ва дўстларига ҳамдардлик билдиради.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь