ДТМ: “Тест натижаларининг бари қайтадан текширилади”
Жамият
−
14 Сентябрь 2020
63938Бу йил олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари пандемия сабабли очиқ майдонларда ўтказилди. Ўзбекистон иқлими чангли бўлгани сабабли жавоблар варақасини текшришда бир мунча қийинчиликлар келиб чиққан. Шу сабабли 24 сентябрга қадар жавоблари варақаси яна бир марта қайтадан кўриб чиқилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.
“Бу йил талаба бўлиш истагидаги абитуриентлар сони икки баробар ошди. Тест натижаларини текширишда ходимларга икки ҳисса қўшимча қийинчилик пайдо бўлди.
Ўзбекистон иқлими чангли бўлгани сабабли, жавоблар варақасининг устки қисми чанг ҳолатда келган. Шу сабабли текшириш жараёнида скайнерлар ишламай қолган ҳолатлар ҳам кузатилди. Текшириш жараёнида скайнерни қайта тозалаб ишлатилди”, дейди Сардор Ражабов.
Маълум бўлишича, ҳозирда эълон қилинган натижалар охирги натижалар эмас. Охирги натижалар эълон қилингунга қадар ёпиқ режимда ишлаётган мутахассислар томонидан ҳар бири жавоблар варақаси қайтадан кўриб чиқилади. Бу жараёнда кимнингдир бали пасайиши ёки кўтарилиши мумкин. Кейингина Давлат коммисиясига киритилади.
Маълумот ўрнида, кириш тест синовларига кириш пайтида тана ҳарорати 37 даражадан юқорилиги сабабли четлаштирилган абитуриентлар учун 17 сентябрь куни тест синовлари қайтадан ўтказилади.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси