ДТМ: 342 та абитуриент келмади, 1 таси четлаштирилди
Жамият
−
14 август 2019 5515 1 дақиқа
Бугун, 14 август куни республика бўйича 5 та ҳудудда 1-сменадаги тест синовлари бир вақтда соат 08:00 да бошланди.
Тест синовларида биринчи сменада жами 10 минг 410 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган эди. Шундан: 10 минг 067 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этмоқда. 342 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади, 1 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузгани сабабли ҳудудга кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди.
Тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Хоразм, Самарқанд вилоятларида бўлиб ўтяпти.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август