Видео: Селфида суратга тушаётган сайёҳ сув остида қолди
Бу қизиқ
−
26 Ноябрь 2019
6861Венецияда сайёҳ тошқин пайтида чўкиб кетди. Воқеанинг видеоси Twitter’да жойлаштирилди.
Видеода Santa Claus шляпасини кийган киши сув босган кўчада юриб кетаётгани, кейин сув остига ғарқ бўлгани тасвирланган.
Унга қолдирилган пост ўнлаб “комментлар” билан баҳоланди.
Хусусан, "Венецияда бўлганингизда сув тошқини сингари бўлинг", деди бири. "Ҳатто чўкиб кетиш хавфи бўлса ҳам, у ўз гаджетини сақлаб қолишга ҳаракат қилди", деди яна бири. "У кўприкни фон деб ўйладими?" деб сўради учинчиси. "Умид қиламанки, у ўзи хоҳлаган нарсани суратга олди", деган тўртинчиси.
Mаълумот ўрнида, ноябрь ўрталарида Венециядаги сув сатҳи сўнгги 50 йил ичида рекорд даражада 183 сантиметрга етди. Шаҳарнинг 80 фоиздан ортиғи, шу жумладан тарихий обидалар ҳам сув остида қолди. Венеция мери Луижи Бруняро тошқин оқибатларини бир миллиард Еврога баҳолади. Россиянинг бир қатор топ-менежерлари шаҳарни қайта тиклаш учун маблағ ажратишга қарор қилишди. Улар жами бир миллион евро йиғишга муваффақган.
Tourist in Venice, Italy 😂🤣
— StanceGrounded (@_SJPeace_) 25 ноября 2019 г.
I'm going to hell for laughing 😭 pic.twitter.com/o6iWPa0zzu
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси