Долларнинг расмий курси ўзгарди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 декабрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 31,45 сўмга ошди ва 11 912,38 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 78,21 сўмга кўтарилиб, 13 873,16 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,11 сўмга ошди ва 153,39 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 5,71 сўмга баландлади ва 1686,23 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 15 минг 900 сўмга тушди ва 1 млн 660 минг 300 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 3 декабрь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 70 млн 799 минг 144 сўмга ошган ва 1 млрд 107 млн 899 минг 384 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин валюта доллар курси биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг