Долларнинг расмий курси ўзгарди
Local
−
12 May 2025 16269 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 13 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 15,20 сўмга ошди ва 12 895,55 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 196,91 сўмга тушди, 14 338,56 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 2,70 сўмга кўтарилиб, 159,38 сўмни ташкил этди.
Live
All