Долларнинг расмий курси рекорд даражада кўтарилди
Жамият
−
23 Октябрь 2024 58239 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 октябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 10,05 сўмга ошди ва 12 827,90 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 32,75 сўмга пастлаб, 13 832,32 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,10 сўмга пастлаб, 132,85 сўмни ташкил этди.