Долларнинг расмий курси пасайди
Жамият
−
14 Апрель 2022 21817 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 15 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, доллар қиймати 15,97 сўмга пасайиб, расмий курс 11 320,00 сўмни ташкил қилган.
Бир неча кунлик пасайишдан сўнг, евро сўмга нисбатан мустаҳкамланди. 1 евро 72,13 сўмга ошиб, 12 354,65 сўм этиб белгиланди.
Рубль арзонлади. Хусусан, 1 рубль 4,61 сўмга пасайиб, 137,27 сўмни ташкил этди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь