Долларнинг расмий курси пасайди
Жамият
−
25 июн 2147 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 10,88 сўмга тушди ва 12 013,52 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 6,88 сўмга кўтарилиб, 13 649,76 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,46 сўмга тушди ва 159,95 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 1,54 сўмга кўтарилиб, 1 767,16 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 1 минг 400 сўмга тушди ва 1 млн 847 минг 200 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 25 июнь Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 9 млн 203 минг 386 сўмга тушди ва 740 млн 841 минг 710 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси