Доллар ва евро курси яна кўтарилди
Жамият
−
01 Август 2022
19346Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 2 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 28,71 сўмга кўтарилиб, 10 941,07 сўмни ташкил қилди.
Евро ҳам сўмга нисбатан мустаҳкамланди. Хусусан, 1 евро 96,03 сўмга қимматлашиб, 11 229,91 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси 1,81 сўмга пасайиб, 175,41 сўмни ташкил этди.