Доллар курси яна пасайди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 9 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 16,57 сўмга тушди ва 12 004,75 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 42,94 сўмга пасайиб, 13 691,42 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,53 сўмга тушди ва 157,11 сўмни ташкил қилди.

Хитой юани 3,79 сўмга пасайиб, 1765,46 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 600 сўмга тушди ва 1 млн 837 минг 400 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 8 июль Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 13 млн 353 минг 98 сўмга тушди ва 745 млн 388 минг 380 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг