Доллар курси яна пасайди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 февраль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 29,68 сўмга тушди ва 12 191,30 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 30,32 сўмга пасайди ва 14 464,98 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,13 сўмга ошди ва 158,51 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 4,3 сўмга пасайди ва 1764,63 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 110 минг 400 сўмга тушди ва 1 млн 941 минг 600 сўмни ташкил қилди. 

“TradingView” маълумотига кўра, бугун 16 февраль Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 20 млн 661 минг 869 сўмга ошган ва 838 млн 240 минг 969 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар олтин валюта биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг