Доллар курси яна кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,37 сўмга ошди ва 12 076,18 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 13,76 сўмга пасайди ва 13 995,09 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,41 сўмга ошди ва 169,47 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 3,74 сўмга кўтарилди ва 1774,86 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 1 минг 300 сўмга ошди ва 1 млн 854 минг 800 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 20 май Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 7 млн 195 минг 629 сўмга кўтарилди ва 935 млн 153 минг 364 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар олтин биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг