Долларнинг расмий курси янгиланди
Жамият
−
02 Декабрь 27099 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 декабрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 14,64 сўмга тушди ва 11 880,93 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 31,27 сўмга пасайиб, 13 794,95 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,3 сўмга ошди ва 153,28 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 1,57 сўмга пастлади ва 1680,52 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 8 минг 200 сўмга ошди ва 1 млн 676 минг 200 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 2 декабрь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 6 млн 420 минг 473 сўмга ошган ва 1 млрд 37 млн 100 минг 240 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси