Доллар курси пасайди
Жамият
−
26 Декабрь 4198 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 декабрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 21,15 сўмга тушди ва 12 057,32 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 41,81 сўмга пасайди, 14 192,67 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,07 сўмга тушди ва 155,16 сўмни ташкил этди.
Хитой юани ҳам 3,26 сўмга пасайди ва 1720,73 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 2 минг 200 сўмга ошди ва 1 млн 790 минг 600 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 26 декабрь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 13 млн 947 минг 927 сўмга ошган ва 1 млрд 69 млн 154 минг 475 сўм этиб белгиланган.