Доллар курси пасайди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 47,25 сўмга тушди ва 11 942,21 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 72,35 сўмга пасайиб, 13 743,10 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 2,06 сўмга арзонлашди ва 147,42 сўмни ташкил қилди.

Хитой юани 7,24 сўмга тушиб, 1768,27 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 4 минг сўмга ошди ва 1 млн 827 минг 900 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 4 август Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 6 млн 250 минг 414 сўмга тушди ва 757 млн 457 минг 176 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг