Доллар курси пасайди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 25,19 сўмга тушди ва 12 165,24 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 32,11 сўмга пасайди ва 14 330,65 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли ҳам 2,67 сўмга тушди ва 159,42 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 3,43 сўмга пасайди ва 1783,63 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 13 минг 900 сўмга ошди ва 1 млн 939 минг 300 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 16 апрель Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 3 млн 212 минг 765 сўмга ошди ва 904 млн 236 минг 615 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар олтин биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг