Доллар курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди
Жамият
−
18 Июнь 4966 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 33,51 сўмга ошди ва 12 085,56 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 114,16 сўмга пасайиб, 13 870,60 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,78 сўмга тушди ва 164,52 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 2,29 сўмга кўтарилиб, 1 785,74 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 100 сўмга тушди ва 1 млн 848 минг 600 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 18 июнь Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 7 млн 797 минг 897 сўмга тушди ва 772 млн 291 минг 925 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси