Доллар курси кескин пасайди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 декабрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 45,78 сўмга тушди ва 12 059,78 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 103,27 сўмга пасайиб, 14 129,24 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 2,49 сўмга тушди ва 150,07 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 7,18 сўмга пасайди ва 1711,94 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 8 минг сўмга ошди ва 1 млн 737 минг сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 17 декабрь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 8 млн 329 минг 387 сўмга тушган ва 1 млрд 44 млн 333 минг 518 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин валюта Доллар курси биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг