Доллар курси қаторасига олтинчи кун пасайди
Жамият
−
29 апрел 2022 14238 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 5 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 17,84 сўмга тушиб, 11 161,96 сўмни ташкил қилди.
Евро сўмга нисбатан мустаҳкамланди, 1 евро 45,97 сўмга қимматлади ва 11 807,12 сўм этиб белгиланди.
Рубль курси ҳам ошди. Хусусан, 1 рубль 4,76 сўмга қимматлаб, 157,52 сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, охирги марта 16 март куни доллар курси 11 200 сўмдан паст бўлган эди.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август