Доллар ҳукмронлиги даври тугаяпти – Лукашенко
Олам
−
09 Декабрь 2022 9395 1 дақиқа
Беларусь Президенти Александр Лукашенко доллар ҳукмронлиги даври ниҳоясига етаётганини айтди. Унинг сўзларини “БелТА” агентлиги келтирмоқда.
“Бирлашмамизнинг қон айланиш тизимини ҳар қандай ҳолатда ҳам яхшилаш керак. Мен молия ҳақида гапиряпман. Доллар ҳукмронлиги даври тугаётгани аллақачон ҳаммага аён. Келажак савдо блокларига тегишли бўлиб, уларда ҳисоб-китоблар миллий валюталарда амалга оширилади”, дейди Лукашенко.
Лукашенконинг қайд этишича, Беларусь ва Россия базавий ҳисоб-китобларда аллақачон доллардан узоқлашган.
Шунингдек, у Коллектив Ғарб томонидан Беларусь ва Россияга қарши қаратилган иқтисодий санкциялар пакети камаётганини айтиб ўтган.
“Энди уларнинг оқибатларини тушуниш ва баҳолаш вақти келди. Энергетика ва озиқ-овқат инқирози ҳақидаги сўзлар аллақачон барча минбарлардан эшитилмоқда. Тез орада баъзи мамлакатларда бу икки инқирозга учинчиси – сиёсий инқироз ҳам қўшилиши мумкинлигини тахмин қилиш учун иштирокчи бўлиш шарт эмас. Аломатлар мавжуд. Бир қатор Ғарб давлатларида биринчи навбатда аҳоли ва бизнеснинг ички танқидий баҳолари тобора баландроқ эшитилмоқда”, дейди Лукашенко.
Live
Барчаси