Доғистоннинг Ҳатикоси етти йил эгасининг қабрида яшаб, вафот этди
Олам
−
05 Апрель 10173 2 дақиқа
Доғистонда етти йил давомида эгасининг қабри бошидан кетмаган Хатико исмли мушук Санкт-Петербургда узоқ вақт даволанганидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда “Аргументы и факты” хабар берди.
“Доғистонлик сариқ мушук Ҳатико ўз эгасининг қабри устида етти йилдан ортиқ яшагани учун шундай ном олган, у вафот этди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бир аёл уни уйига олиб кетмоқчи бўлган, аммо мушук яна қабр ёнига қайтиб кетган. Маҳалла аҳли унга овқат бериб турган, лекин кўчада яшаш изсиз ўтмаган: мушукда зотилжам, чириган қулоқ, ёмонлашган тишлар ва жигар муаммолари аниқланган.
Маълум қилинишича, февраль ойида мушук Россиянинг маданий пойтахтига даволаниш учун олиб кетилган. Барча зарур манипуляциялар бажарилгандан сўнг, ҳайвон вақтинчалик сақлашга топширилган. Вақтинчалик яхшиланишга қарамай, ҳайвон тез орада вафот этган.
Ҳатиконинг ўлимидан сўнг унинг хоки Доғистонга олиб кетилиши режалаштирилган.
“Жониворни кўп йиллар давомида ёнида яшаган эгасининг қабрига дафн этишмоқчи”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ялта қирғоғида ўз эгасини 12 йил давомида кутган ва оролнинг рамзи сифатида танилган “қўшиқчи” ит вафот этганди. Итнинг лақаби Мухтор бўлган ва у ўзининг ачинарли ва ажойиб ҳикояси билан маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар орасида анча машҳур бўлган. Итнинг эгаси вафот этган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими бўлган.
Live
Барчаси