ДХХ ва ИИБ Паркентда қалбаки купюралар ишлаб чиқараётган фуқароларни қўлга олди

Local

image

Паркентда қалбаки купюраларни ишлаб чиқараётган  яширин “цех” фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментнинг Паркент туман бўлими томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Н.Н. ва П.Й.лар олдиндан тил бириктириб, вақтинча яшаб келаётган Паркент тумани, Хисарак қишлоғидаги хонадонида рангли принтер ёрдамида 50 000 ва 100 000 сўмлик қалбаки купюраларни тайёрлаб келаётганликлари аниқланган.

Тадбир якунида, ушбу хонадондан 116 дона 50 000 ва 34 дона 100 000 сўмлик қалбаки купюралар, 94 дона 50 000 ва 100 000 сўмлик купюраларнинг тасвири туширилган А-4 ҳажмли қоғозлар ҳамда уларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган “EPSON” русумли рангли принтер, бўёқлар ва бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Н. ва П.Й.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Rate Count

141

Rating

3

Rate this article

Share with your friends