Диний қўмита Telegram’даги сохта хабарлардан огоҳлантирди
Жамият
−
29 Февраль 2020
6945Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг маълум қилишича, Telegram’да умра ҳақида тарқалаётган хабарлар сохта.
Сохта хабарда шундай дейилади: “Умра сафарлари 13 мартдан давом этади... Бизга етиб келган Саудия эйрлайнс авиакомпанияси маълумотида айтилишича, 13 мартга қадар САП ҳудудига умра ва бошқа мақсадларда кириш вақтинча тўхтатилган. Иншаоллоҳ бошқа ўзгариш бўлмаса, 13 мартдан киришлар очилади дейилган. Янги гуруҳларимизга қўшилишни истаганлар душанбагача паспорт қабул қиламиз”.
Диний қўмита ушбу хабарга ўз муносабатини билдирди.
“Муҳтарам зиёратчилар! Огоҳ бўлинг, ушбу хабар сохтадир. Ундан мақсад текин реклама тарқатиш ва телеграм канали аъзоларини кўпайтириш.
Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил 27 февраль кунидан эътиборан дунёнинг барча давлатлари фуқаролари учун умра ёки туризм мақсадида Саудия Арабистонига кириш вақтинча тўхтатилган.
Ушбу тартиб виза олиб бўлган фуқароларга ҳам тегишли!
Саудия томонидан аниқ ва расмий маълумот олингандан сўнг зиёратлар бошланади. Бу ҳақида расмий маълумот берилади. Сохта хабар тарқатувчи каналлардан огоҳ бўлинг!!!”, дейилади Умра хизматлари Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси баёнотида.
LiveБарчаси