Аброр Мухтор Алий жаримага тортилди

Жамият

image

Тошкент шаҳри, Жиноят ишлари бўйича Яккасарой судида Аброр Мухтор Алий номи билан танилган фуқаро – Аброр Абдуазимовга нисбатан журналист Никита Макаренконинг берган аризаси юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Макаренко ўзининг Telegram'даги саҳифасида маълум қилди.

“Мен ўз аризамда менга нисбатан ишончсиз, туҳмат ва ҳақоратомуз хабарлар тарқатилиши юзасидан чора кўришни сўрадим”, деб ёзади Макаренко.

Маълум қилинишича, судья ишни ҳар томонлама кўриб чиқиб, фуқаро Аброр Абдуазимовни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳолда шахс қадр-қимматини ёки унинг обрўсини камситишга олиб келадиган ёлғон маълумотларни тарқатишда айбдор деб топган. Фуқаро Абдуазимов маъмурий жавобгарликка тортилган.

Макаренконинг сўзларига кўра, судья ҳақоратли сўзлар мавжудлиги сабабли ишни жиноят иши таркибига ўзгартириш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантирмаган.

Тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, суд Аброр Мухтор Алийга нисбатан БҲМнинг 20 баравари (6 млн сўм) миқдорида жарима белгилаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made