“Династия” турар-жой мажмуасининг янги саҳифаси

Бизнес

image

“Династия” турар-жой мажмуаси қурилишга доир қизиқарли тафсилотлар билан мижозларига қувонч улашишда давом этган ҳолда пойтахт тарихининг янги саҳифасини намоён этмоқда. Golden House билан мутлақо янги ва сифатли даражадаги қулайликни кашф этинг!

Эътироф этиш жоизки, “Династия” турар-жой мажмуаси – бу сизнинг ҳаётингизнинг энг ёрқин ҳал этувчи нуқтасига айлана олувчи қудратга эга ноёб ва ажойиб лойиҳадир. Мажмуанинг биринчи линияси умумий майдони 31,94 дан 92,85 квадрат метргача бўлган бир хоналидан тортиб, икки, уч ва тўрт хонали хонадонлардан иборат тўққиз қаватли иккита муҳташам иморатларни ўзида жамлаш билан бирга Европа стандартлари асосида ишлаб чиқарилган икки хонали замонавий хонадонлар ва студиялардан иборатдир. Девелопер бизнес-классга мансуб ноёб меъморий ечимларга эга бўлган муҳташам хонадонларни таклиф этади. Юқори баландликдаги ўзига хос мустаҳкам дераза ва шифтлар билан жиҳозланган лойиҳаси боис эндиликда хонадонларнинг яшаш майдони илиқ табиий ёруғ ранглар билан бойитилади.

Ям-яшил бульварлар ва кўкаламзорлаштирилиб, ободонлаштирилган сайр қилиш ҳудудлари узоқ давом этган чарчоқли иш кунингиз кундалик ишингиздан кейин сизни ўзига оҳанграбодек жалб қилади. Шунингдек, янги хонадон соҳибларига мусаффо ҳавода ўйин-кулги ва мароқли ҳордиқ чиқариш  учун мўлжалланган кенг ҳудудга эга махсус майдончалар ҳам жуда манзур бўлади. Ишончли махсус қопламалар ва мустаҳкам ускуналар билан жиҳозланган бешта ўйин майдончаси кичкинтойларингиз учун энг севимли маскан бўла олади. Лойиҳа муаллифлари ушбу майдончадаги фаол ўйинларда жажжи кичкинтойлар тўлиқ хавфсиз ҳолатда бўлишлари учун қайғурадилар. Бундан ташқари, майдончадаги ҳар бир кириш гуруҳида болалар аравачаси ва велосипед учун махсус жойлар бўлиши кўзлангани боис, эндиликда уларни хонадонга олиб киришингизга ҳожат қолмайди.

Таъкидлаш жоизки, девелопер ҳар доим турар-жой мажмуаларининг қулай жойлашувига алоҳида эътибор қаратади. Зеро, бундай жойлашув ижтимоий фаол ҳаёт учун зарур бўлган  қулай инфратузилмани ўз ичига қамрайди. Масалан, бир қадам яқинликдаги масофада  ижтимоий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этувчи объектлар – давлат ва хусусий ўрта-махсус таълим масканлари, мактабгача таълим муассасаси, бозор, супермаркетлар жойлашган бўлади. “Династия” турар-жой мажмуаси атрофи Марказий хиёбон, Эко-парк ва Aшхобод сайлгоҳи сингари ажойиб ва бетакрор дам олиш масканлари билан ўралган. Бошқача қилиб айтганда, бундай жойларда сиз ўз вақтингизни севимли оилангиз даврасида мароқли ўтказишингиз мумкин бўлади. Мажмуанинг асосий магистрал йўллар кесишмасида жойлашганлиги эса биз юқорида санаб ўтган масканларга қийинчиликларсиз бемалол етиб боришингиз имконини беради. Бошқа томондан қараганингизда эса пурвиқор тоғларга олиб борадиган биринчи уч бурчак шаклидаги йўл туташувига кўзингиз тушади.

Лойиҳа муаллифлари яна бир диққатга сазовор бўлган жойни, яъни дераза ойнали  балконларни тайёрлашгани иморатнинг ташқи фасад қисми ва ички интеръери дизайни учун ўзига хос оригинал ечим ҳисобланади. Бундай параметр сизга хонадонда ажойиб ва бетакрор муҳит яратиш имконини беради. Балкон хоналарни табиий ёруғлик билан таъминлаш даражасини ошириш билан бирга гўзал панорамали кўриниш ҳосил қилади. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, мажмуа қурилиши фақат юқори сифатли материаллардан фойдаланган ҳолда, лойиҳанинг ўзи эса иқлим шароити ва сейсмик фаол минтақада жойлашган ҳудудни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Хонадонларнинг бўлажак соҳибларини шунингдек Binket Group компаниясининг сифатли Florencia мебел ва гарнитурлари билан жиҳозланган Bergamo моделидаги қулай эшикларга эга замонавий ошхона тўплами ҳам мамнун қилади.

Golden House сизга ҳаётингизнинг гўзал ва фаровон босқичини бошлаб берадиган ажойиб лойиҳани тақдим этади. «Династия» турар-жой мажмуаси хонадонлари сотуви қизғин паллада давом этмоқда. Шундай экан, Golden House билан янги ҳаётга омадли йўлланмангизни қўлга киритишга шошилинг!

Телефон: (+998) 78-888-11-22.

“Династия” савдо офиси: Яшнобод тумани, Паркент ва Мирзо-Улуғбек кўчалари кесишган ҳудуд.

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг.

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг.

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг.

Telegram каналимизга аъзо бўлинг.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг