Диққат! “Uzbekistan Airways” АҚШга кетмоқчи бўлганларга огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
13 Январь 2022
22693АҚШга кириш учун янги қоидалар эълон қилинди. Унга кўра, йўловчилар парвоздан камида 24 соат олдин ПЗР тест ҳамда камида 15 кун олдин COVID-19 га қарши тўлиқ эмланганликларини тасдиқлайдиган гувоҳномага эга бўлишлари керак. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, АҚШга бораётган ёки транзит орқали ўтадиган йўловчилар (2 ёшдан юқори) COVID-19 учун парвоздан камида 24 соат олдин ПЗР усулида топширилган тестнинг манфий натижасини тақдим этишлари керак. Рухсат этилган тестлар: antigen, NAAT, RT-LAMP, RT-PCR ёки TMA. Шунингдек, йўловчилар махсус аттестация варақасини тўлдиришлари ва рўйхатдан ўтиш пайтида уни босма шаклда тақдим этишлари шарт.
Бундан ташқари, йўловчилар келишларидан камида 15 кун олдин (эмлаш куни + 14 кун) COVID-19 га қарши тўлиқ эмланганликларини тасдиқлайдиган гувоҳномага эга бўлишлари ҳам талаб қилинади. Гувоҳномада йўловчининг маълумотлари (масалан, исм ва туғилган сана) паспорт/саёҳат ҳужжатида кўрсатилган маълумотлар билан мос келиши керак.
Бунда қуйидаги вакциналар қабул қилинади:
• AstraZeneca (SK Bioscience),
• AstraZeneca (Vaxzevria),
• Covishield,
• Covaxin,
• Janssen,
• Moderna (Spikevax),
• Pfizer-BioNTech (Comirnaty),
• Sinopharm,
• Sinovac.
Маълум қилинишича, ушбу вакциналарнинг комбинациясига (ўзаро қўлланилиши), агар улар камида 17 кун оралиғида киритилган бўлса, рухсат этилади.
Шунингдек мазкур талаблар:
• АҚШ фуқаролари;
• АҚШда яшаш гувоҳномасига эга шахслар;
• 18 ёшга тўлмаган йўловчилар;
• соғлиғи сабабли вакцинани ололмаслигини тасдиқловчи шифокорнинг мактубига эга йўловчилар;
• АҚШ, бошқа ҳукумат ёки БМТ томонидан тақдим этилган таклифнома хати ёки бошқа расмий ҳужжатга эга, хизмат юзасидан саёҳат қилаётган йўловчилар учун амал қилмайди.
Бу икки ёшдан кичик йўловчилар, биринчи жўнаш нуқтасидан кетишдан 90 кун олдин кечиктирмасдан олинган COVID-19 тестининг мусбат натижаси бўлган йўловчилар ва соғлиқни сақлаш ташкилотидан йўловчининг саёҳатга рухсат берилганлиги ҳақидаги хатга эга бўлганларга таалуқли эмас.
Парвоздан олдин йўловчилар аттестация шаклини тўлдиришлари ва уни чоп этишлари (қоғоз шаклида чоп этишлари), парвоздан олдин рўйхатга олиш вақтида тақдим этишлари керак.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь