Диққат! Бугун пойтахтда чанг-тўзон кўтарилади
Жамият
−
10:19 1422 1 дақиқа
Бугун, 7 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев ўзининг Facebook’даги сахифасида эълон қилди.
Шунингдек, Ўзгидрометнинг хабар беришича, бугун кундузи Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Пойтахтда эса шамол тезлиги 10–12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар юзага келиши эҳтимоли бор.
Live
Барчаси