Депайнинг паспорти ўғирлаб кетилди

Спорт

image

Нидерландия терма жамоасининг барча вақтлардаги энг яхши тўпурари Мемфис Депайнинг паспорти ўғирлаб кетилди. Шу сабабдан футболчи терма жамоасининг йиғинига қўшилишида муаммо юзага келмоқда. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куманнинг айтишича, “Коринтианс” жамоаси ҳужумчиси Депай Бразилияда ўғирлаб кетилган паспортини алмаштириш учун тегишли ҳужжатларни олгач, терма жамоанинг машғулотларига қўшилади.

“Бу, аввало, Мемфис учун, шунингдек, биз учун ҳам ёқимсиз ҳолат. Албатта, халқаро тайёргарликни тўлиқ таркиб билан бошлашни истайсиз. Аммо баъзи вазиятлар бизнинг назоратимиздан ташқарида. Умид қиламизки, у имкон қадар тезроқ машғулотларга қўшилади”, деди Куман.

Куман мураббийлигидаги Нидерландия терма жамоаси 9 октябрь куни Мальтага ташриф буюради, 12 октябрь куни эса Финляндияни қабул қилади.   

Маълумот учун, Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиларидан бири Мемфис Депай фаолиятини Бразилиянинг “Коринтианс” клубида давом эттирмоқда. Депай ўтган ойги FIFA кунларидан бирида Литва дарвозасига иккита тўп киритди ва ҳужумчи ван Персини ортда қолдириб, ватани жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиб олганди.

Диёр Тошпўлатов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Нидерландия Рональд Куман Мемфис Депай

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг